АсосийJamiyat

Ишсизларга нафақа бериш қайта кўриб чиқилади

'Ишсизларга нафақа бериш қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

 

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси эълон қилинди

Унга кўра, ишсизлик учун компенсация ва ижтимоий кафолатлар, ишсизлик бўйича нафақа белгилаш, тўлов шартлари, банд бўлмаган, фаол иш қидираётган ҳамда ишсиз шахсларни рўйхатга олиш, ҳисоблаш тартиби қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилади.

Лойиҳа асосий халқаро стандартларга, жумладан, Ўзбекистон ратификация қилган ХМТнинг Бандлик соҳасида сиёсат тўғрисидаги Конвенцияси, Иш ўринлари тўғрисидаги глобал пакт, 2013 йил қабул қилинган янги демографик контекстда ижтимоий ҳимоя ва бандлик ҳақидаги Резолюция талабларига ҳам жавоб беради.

Шунингдек, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун ҳам янги таҳрирда қабул қилиниши мумкин.

    Бошқа янгиликлар