АсосийJamiyat

Саида Мирзиёева: “Қизалоғим Саодат ва унинг энг яхши дўсти!”

'Саида Мирзиёева: “Қизалоғим Саодат ва унинг энг яхши дўсти!”'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, айни пайтда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзи ва фарзандларининг уй ҳайвонларига бўлган муносабатини айтди:

“Уй жониворларини парвариш қилиш болаларда ижобий фазилатлар – масъулият ҳисси, ғамхўрлик қила олиш, ҳамдард бўлиш, энг асосийси, дўстлашиш кўникмаларини тарбиялайди!

Фарзандларим кичик дўстларимизни парвариш қилишни истаганда мен доим қўллаб-қувватлаб келганман. Умуман олганда, менга ҳам ота-онам уй ҳайвоним бўлишига рухсат берганлар; натижада бутун болалик даврим кучукчалар, тўтиқушлар, олмахонлар билан бирга ўтган”, — деган телеграмдаги шахсий саҳифасида.

Бошқа янгиликлар