1

Хоразмликлар газ “заправкаларнинг” оммавий ёпилиш сабабини сўрашмоқда?

ЖАМИЯТ 28.10.2019, 14:35
Теглар: Хоразм, газ кўйиш шохобча
Хоразмликлар газ “заправкаларнинг” оммавий ёпилиш сабабини сўрашмоқда?

Телеграм ижтимоий тармоғидаги “XorazmNews” каналида ҳудуддаги энг муҳим янгилик ва ечимини кутаётган воқеа-ходисалар тезкорлик билан бериб борилади. Бугун каналда Одил Неъмат номи билан Хоразм вилояти туманларида бир неча кундан буён автомобилларга газ кўйиш шохобчалари ёпилгани маълум қилинди:

Хоразмдаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида узундан-узоқ навбатлар юзага келмоқда. Шахсий машинасига газ тўлдириш учун одамлар соатлаб вақт йўқотмоқда. Бу ҳол, айниқса, вилоят маркази Урганчдан ташқари Хонқа, Хива, Боғот ва Ҳазораспда яққол кўзга ташланади.

— Мен Питнак шаҳрида яшайман. Машинамга газ қуйдириш мақсадида Питнакни ҳам, Ҳазораспни ҳам кезиб чиқдим. Аксарият «заправка»лар ёпиб қўйилган. Мана, ҳозир Боғотга келиб 3 соатдан буён навбат кутиб ўтирибман, — дейди фуқаро Ғойибжон Аҳмаджонов.

Боғот туманидаги мавжуд АГҚШларнинг фақат иккитаси ишлётган экан. «Боғот» марказий деҳқон бозорининг шундоқ рўпарасидаги шохобча эса, икки кундирки, ёпиқ.

Масъулллар бу ҳолатни икки кундан буён вилоятда электр энергияси таъминотидаги узилишлар билан изоҳлашмоқда. Бошқа манбаларнинг изоҳи бошқача: ҳар йили куз фаслига келиб вилоятда ана шундай муаммо пайдо бўлади. Чунки «...бу вақтга келиб аҳолининг шахсий автомобилларига ажратилган лимит салмоғи ниҳоясига етади».

Яна бир манбамиз эса умман бошқача гап айтди: қиш мавсумига ўтилиши муносабати билан аҳоли хонадонларини иссиқлик манбаи ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш мақсадида Тошкентдан келган кўрсатмага мувофиқ, АГҚШга ажратилган газ миқдори камайтирилади.

Хуллас, ким қандай изоҳламасин, айни ҳолатнинг озорини аҳоли тортмоқда

”.

Шарҳлар

Хоразмда юрист пора билан қўлга тушди

02.05.2024, 14:12

Ўтказилган тезкор тадбирда Хоразм вилояти Шовот туман ҳокимлигининг юрисконсульти М.С. “Ю.Қ.” фермер хўжалигига қарашли 70 гектар ер майдонини 3 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро С.Ю.нинг номига  ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500...
Хоразмда 38 ёшли аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб қўйган

22.04.2024, 18:36

Хоразмда бир аёл уйига меҳмон бўлиб келган аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган. Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди.Жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган....
Хоразмда вояга етмаган қизни 11 киши зўрлагани бўйича Бош прокуратура ва ИИВга мурожаат юборилди — Болалар Омбудсмани

06.04.2023, 13:32

Сал аввал, Хоразмда вояга етмаган қизни 11 эркак зўрлагани, уларнинг 3 нафари ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани расмий расмий баёнот берди. Қайд...
Хоразмда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

27.11.2021, 20:29

Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари  томонидан ўтказилган тадбирда олдиндан олинган маълумотларга асосан, вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1