АсосийJamiyat

Оролбўйи ҳудуди аҳолисига 3 миллиард доллардан кўпроқ ёрдам кўрсатилади

2014 йилнинг 28-29 октябр кунлари Урганч шаҳрида бўлиб ўтган “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги конференция якунларига кўра 31 та лойиҳа амалга оширилмоқда, дея хабар қилмоқда ut.uz.

Лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси ҳамда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар молия институтлари, донор-давлатлар билан икки томонлама келишув ва шартномалар асосида амалга татбиқ этилади.

Маҳаллий ва ҳудудий лойиҳаларнинг умумий қиймати 3 миллиард долларни ташкил этади. Шунингдек, уларни амалга ошириш учун умумий қиймати 1.9 миллиард долларга тенг узоқ муддатли кредит ҳамда 200 миллион долларлик грант олиш ҳам мўлжалланган.

Оролбўйида ижтимоий-қитисодий ва экологик вазиятни яхшилашга қаратилган лойиҳалар диорасидаги объектларнинг асосий қисми Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Бундан ташқари худди шу мақсадни кўзлаган 2015-2018 йилларга мўлжалланган комлекс дастурни ишлаб чиқиш ҳам бошланди.

    Бошқа янгиликлар