1

Афғонистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Мухаммад Каргар пичоқлаб кетилди

СПОРТ 12.01.2015, 17:27
Афғонистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Мухаммад Каргар пичоқлаб кетилди

Афғонистоннинг футбол бщйича миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлмиш Муҳаммад Каргар айни дамда касалхонада. Гап шундаки, мураббийга 4 киши кутилмаганда хужум қилган ва пичоқ билан тан жароҳатларини етказишган, дея хабар беради mk.ru нашри.

Ҳодиса Мухаммад Каргарнинг Кобул шаҳридаги уйида юз берган. Айни дамда воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Маълум бўлишича, шифокорлар жабрланувчининг аҳволи бирмунча барқарорлашганини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  Муҳаммад Каргар 2008 йилдан буён мамлакат терма жамоасини бошқариб келмоқда. У ушбу жамоа билан 2013 йилда кичик миқёсдаги Жанубий Осиё кубогида ғалаба қозонган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1