АсосийSport

Ўзбекистонда регби бўйича мутахассислар тайёрланади

'Ўзбекистонда регби бўйича мутахассислар тайёрланади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, ҳар бир ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўлимлари очилади.

Шунингдек, регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг қуйидаги тўрт босқичли тизими жорий этилади:

 биринчи босқичда – спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

 иккинчи босқичда – спорт клублари, секциялари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

 учинчи босқичда – туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

тўртинчи босқичда – ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок) ташкил этилади.

Бундан ташқари, қарор билан 2019-2022 йилларда республикада регбини янада комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ўзбекистон регби федерацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, профессионал регби клублари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган регби спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомларини олиб кирганлик учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод этилади.

2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилади.

Бошқа янгиликлар