1

Хоразмлик тадбиркорлар 4 та автобус ва 7 та микроавтобус сотиб олишди

ЖАМИЯТ 30.10.2019, 09:43
Теглар: Автобус, Хоразм
Хоразмлик тадбиркорлар 4 та автобус ва 7 та микроавтобус сотиб олишди

Янгиариқ тумани аҳолисига йўловчи ташиш хизматларини таклиф этаётган “Янгиариқ транс сервис“ МЧЖ “Ипотекабанк” Хоразм вилоят филиалидан 3 йил муддатга, йилига 24 фоиз тўлов асосида 1 млрд.168 млн. сўм пул кредити ҳисобидан, Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган “FOTON CS2” русумли 7 та микроавтобус олиб келди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

– Микроавтобусларнинг 4 тасини "Янгиариқ-Урганч" йўналишига, 3 тасида эса туризм йўналиши бўйича Хива шаҳри аҳолиси ва хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатишини режалаштираяпмиз, – дейди “Янгиариқ транс сервис“ МЧЖ раҳбари Жумамурод Қутлиев.

Маълум бўлишича олиб келинган микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилиши билан корхонада қўшимча равишда 10 та ишчи ўрни очилиб, микроавтобуслар томонидан кунига 1500-2000 нафар йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда. 

“Хўжабобожон" МЧЖ томонидан эса Халқ банки Гурлан тумани филиалидан 3 йил муддатга 1 млрд. 400 млн.сўм миқдорида кредит олиниб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ISUZU русумли 4 та автобус сотиб олинди. Харид қилинган автобуслар “Гурлан-Урганч” йўналишига қўйилиши режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Хоразмда юрист пора билан қўлга тушди

02.05.2024, 14:12

Ўтказилган тезкор тадбирда Хоразм вилояти Шовот туман ҳокимлигининг юрисконсульти М.С. “Ю.Қ.” фермер хўжалигига қарашли 70 гектар ер майдонини 3 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро С.Ю.нинг номига  ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500...
Хоразмда 38 ёшли аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб қўйган

22.04.2024, 18:36

Хоразмда бир аёл уйига меҳмон бўлиб келган аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган. Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди.Жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган....
Хоразмда вояга етмаган қизни 11 киши зўрлагани бўйича Бош прокуратура ва ИИВга мурожаат юборилди — Болалар Омбудсмани

06.04.2023, 13:32

Сал аввал, Хоразмда вояга етмаган қизни 11 эркак зўрлагани, уларнинг 3 нафари ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани расмий расмий баёнот берди. Қайд...
Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1