АсосийJamiyat

Олтиариқда “Кадастр” ходими 30 000 АҚШ доллари талаб қилди

'Олтиариқда “Кадастр” ходими 30 000 АҚШ доллари талаб қилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақида darakchi.uzга Бош рокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаролар О.Н. ва Ф.Т.ларнинг ишончига кириб, «М» фермер хўжалигига тегишли такрорий экиндан бўшаган 5 гектар ер майдонини фуқаро О.Н.нинг номига боғдорчилик йўналиши учун ажратиб бериш ва туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилади.

Бироқ, Э.М 22 000 АҚШ доллари ва 28,5 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ тумани филиали 2-тоифали мутахассиси Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар