Бош прокуратура матбуот хизматининг darakchi.uz’га хабар беришича, Жиззах шаҳрида «Асака банки»дан олинган каатта миқдордаги кредит маблағлари бошқа мақсадларда ишлатилиб юборилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан АТ«Асака банк» Жиззах вилоят филиалининг мурожаати юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда Жиззах шаҳридаги “A.D.S” МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб АТ «Асака банки» Жиззах вилояти филиалидан кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун олинган кредит маблағларининг 2 млрд. 645 млн сўмини қурилиш материаллари сотиб олиш учун ўтказган.
Бироқ, белгиланган объектда қурилиш ишларини олиб бормасдан, бошқа мақсадлар учун сарфлаб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “A.D.S” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






