“Менинг юртим” телеканали орқали эфирга узатиб келинаётган “Kinolife” кўрсатувининг эртанги сони Ватан ҳимоячилари ҳақидаги фильмларга бағишланади.

Унда 14 январ куни телеканал орқали эфирга узатилиши режалаштирилаётган “Қўрғон” бадиий фильми ижодкорлари билан қизиқарли суҳбат уюштирилган бўлиб, фильм тўғрисидаги телетомошабинларга номаълум жиҳатлар маълум қилинади.

Шунингдек, яқин кунларда премьераси кутилаётган бадиий фильмлар ҳақида ҳам билиб олишингиз мумкин.






