Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари ва ҳайдовчилар ўртасида тортишувларга сабаббўлаётган автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақишмасаласини Олий судда ташкил этилган ишчи гуруҳ ўрганиб чиқади. Бу ҳақда 31 октябрь, пайшанба куни ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда таъкидлаб ўтди.
Эрали Бозоров, ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари, полковник:
— Бу масала бўйича уч-тўрт ойдан буён шуғуллуниб келяпмиз. Куни кеча Олий Судда ИИВ, Бош прокуратура, «Ўзстандарт» ва Молия вазирлиги мутахассислари иштирокида автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласи муҳокама қилинди ва мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.
Ишчи гуруҳга ушбу муаммоли вазиятни ўрганиб чиқиш ва ишни охирига етказиш топшириғи берилди. Якуний хулоса бўйича яна қўшимча ахборот берамиз.






