АсосийJamiyat

18 422 нафар ҳуқуқбузар, 12 778 нафар маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар ва 795 та маъмурий қамоқ...

'18 422 нафар ҳуқуқбузар, 12 778 нафар маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар ва 795 та маъмурий қамоқ...'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий идоралари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 4 млн. 607 минг 34 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан 2 млн. 55 минг 254 та қўпол қоидабузарлик, 25120 нафар маст ҳайдовчи, 252 072 нафар қоидабузар пиёдалар аниқланди. Ана шу ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мавзусида ИИВ Ахборот хизмати томонидан матбуот анжумани ташкил этилди...

Маълумот ўрнида:

Ўтган 9 ойлик даврда 19 436 та транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли телефондан фойдаланиш, 779 909 та хавфсизлик камаридан тақмаган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 628 та монитордан фойдаланиш ёки ўзбошимчалик билан ўрнатиш, 41 179 та транспорт воситасини суғурта полисисиз бошқариш қоидабузарликлари аниқланди.

Шунингдек қуйидаги фактларга ҳам эътибор беринг:

  • 18 422 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун суд идораларига юборилиб, уларнинг 8 492 нафари (46,1 фоизи) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
  • 12 778 нафар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар суд идораларига юборилиб, уларнинг 8 639 нафари (67,6 фоиз) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ҳамда 795 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 
  • Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 876 тага, ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲлари 4 567 тага, маст ҳолдаги  ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲлари 91 тага, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари 2 544 тага камайди.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилди. Энг қизиқарли савол-жавобларни албатта эълон қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг...

    Бошқа янгиликлар