АсосийJamiyat

200 нафарга яқин одамда касаллик аниқланди

'200 нафарга яқин одамда касаллик аниқланди'ning rasmi

Хабарингиз бор, вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Қарши шаҳри 1-, 2- ва 3-миттитуманларида ҳудуд ободлиги, кўп қаватли уйларнинг мавсумга тайёрлиги, аҳоли яшаш шароитлари кўздан кечирилганди.  

Эътиборлиси, бу жараёнда одамларнинг саломатлиги масаласи ҳам соҳа мутахассислари томонидан алоҳида ўрганилди. Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси маълумотига кўра, 29-31 октябрь кунлари 1- ва 2-миттитуманларда яшовчи қарийб 6 минг нафар аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилган.  

Кўрик натижасида 180 нафардан зиёд кишида турли касалликлар аниқланган. Шундан 6 нафар беморга стационар тартибда даволаниш учун йўлланма берилган. Қолганларга амбулатор тартибда даволаниш белгиланган.  

Кўрик 1-оилавий поликлиника шифокор ва ҳамширалари томонидан амалга оширилган.  

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади. 

 

    Бошқа янгиликлар