Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб, электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун ариза юбориш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши белгиланган эди.
Ҳукумат қарори билан қуйидаги масъул ташкилотларга тегишли тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланиш вазифаси юклатилган:
- Энергетика вазирлиги;
- Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.
Бироқ, айрим техник сабабларга кўра ушбу ташкилотлар давлат хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўлган маълумотлар базасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига улашга улгуришмади.
Мазкур давлат идоралари томонидан ўзларига юклатилган вазифалар амалга оширилгандан сўнг Давлат хизматлари марказлари орқали ушбу давлат хизматларини олиш мумкин бўлади.
"Давлат хизматлари Агентлиги томонидан ушбу масала назоратга олинган ва натижаси ҳақида Сизларга қисқа муддатларда хабар берилади.
Тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!" — дейилган расмий хабарда.