1

2 та раҳбар лавозимидан олинди, ҳоким ўринбосарига муддат белгиланди

ЖАМИЯТ 03.11.2019, 16:03
Теглар: ҳоким, Қарши
2 та раҳбар лавозимидан олинди, ҳоким ўринбосарига муддат белгиланди

Кеча Қарши шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими бошчилигида Қарши шаҳрида шу кунгача ўтказилган ўрганиш натижалари атрофлича муҳокама қилинди. Бу ҳақида Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Йиғилишда ўрганишлар давомида санитария-гигиена талабига жавоб бермайдиган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, шаҳарсозлик нормасига мос бўлмаган қурилишларга рухсат бериш, ноқонуний, ўзбошимчалик билан қурилишларни амалга ошириш ҳолати аниқлангани айтиб ўтилди. Мутасаддиларнинг беэътиборлиги, ўз вазифасини тўлақонли бажармагани бунга асосий сабаб сифатида кўрсатилди. 

Шуларни ҳисобга олиб, Қарши шаҳар давлат санитария-эпидемиология маркази бош шифокори О.Чўлиев, Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Ш.Бўронов эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Қолаверса, Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари У.Авазов ҳам жиддий огоҳлантирилди ва унга ишни тўғри ташкил қилиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун 1 ой синов муддати берилди.

Бундан ташқари, Қарши шаҳрида ноқонуний савдо фаолияти олдини олишга лозим даражада эътибор қаратмагани учун Қарши шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи К.Қурбоновнинг ишда қолиш ё қолмаслик масаласини кўриб чиқиш вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғига топширилди. 

Шарҳлар

20 минг АҚШ доллари билан қўлга тушиб қамалган ҳоким ўринбосари Фарғона вилояти ҳокимлигида иш бошлагани рад этилди

17.12.2022, 10:55

Телеграм каналлардан бирида Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимининг собиқ 1-ўринбосари бўлган Дехқонов Мирзохиджон бундан 2 йил аввал 20 000 доллар пора билан қўлга тушиб,  озодликдан...
Қаршида бир оиланинг 3 нафар боласи ис газидан заҳарланиб, улардан бири вафот этди

13.12.2022, 10:49

Қашқадарё вилоятида яна ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, 11.12.2022 йил 11 декабрь куни соат 10:20...
Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Қаршида ўтказилаётган ҳудудий саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз”га қарашли корхоналар алоҳида стенд билан иштирок этмоқда

07.10.2022, 10:15

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган “Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1