АсосийJamiyat

Қозоғистонда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

'Қозоғистонда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради'ning rasmi

Қозоғистон Республикасида ўзбекситонликлар ЙТҲга учраши оқибатида бир киши оламдан ўтди. Бу ҳақида ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар берди.

Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019-йил 2-ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 17:20да Манғистау вилояти ҳудудидаги Тажен–Бейнеу автомобил трассасида Ўзбекистон фуқароси Ж.Ж. бошқаруви остидаги автомобил ҳалокатга учради. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Ш.Х. вафот этди.

Ҳайдовчи ва бошқа 5 нафар ватандошимиз енгил жароҳатлар олган ва даволанишга муҳтож эмас.

Бейнеу тумани Ишки ишлар бўлинмаси йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва дўстларига таъзия изҳор этади ва Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

 

Эслатиб ўтамиз, 29-октябр куни Нур-Султон шаҳри йўналишидаги Екатеринбург-Олмаота автомобил йўлида Ақмўла вилоятининг Аршали тумани ҳудудида автомобил уриб кетиши натижасида Ўзбекистон фуқароси А.У. воқеа жойида ҳалок бўлган эди.

Бошқа янгиликлар