АсосийJamiyat

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

'Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси вафот этди'ning rasmi

2019-йилнинг 29-октябр куни Нур-Султон шаҳри йўналишидаги Екатеринбург-Олмаота автомобил йўлида Ақмўла вилоятининг Аршали тумани ҳудудида автомобил уриб кетиши натижасида Ўзбекистон фуқароси А.У. воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълум қилди.

Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва Ақмўла вилояти йўл полициясининг тергов органлари билан алоқа ўрнатган, шунингдек, марҳумнинг жасадини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва Қозоғистоннинг Нур-султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанди вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-султон шаҳридаги Элчихонасига + 7-717-295-42-52 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар