Интернет тармоғида 1 ноябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси туширилган видео тарқалди. Ушбу ҳодисага Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ойдинлик киритди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса тахминан соат 11.00 да Сергели тумани 6- мавзеда, Тошкент халқа автомобиль йўлида содир бўлган. “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 42 ёшли Дилшод Х. пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 27 ёшли Салтанат С. тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилишган.
Ҳозирда ЙТҲ сабаби аниқлаштирилмоқда ва тергов олди текшируви ўтказилмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, йўлларда эътиборли ва эҳтиёт бўлинг. Ўз соғлиғингиз ва ҳаётингизни эҳтиёт қилинг”, — дея огоҳлантирмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.