Банкдан кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилиб пул таъма қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилмоқда.
Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан «L.M.S» МЧЖ раҳбари С.А.нинг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унга ўкр, F.R» МЧЖ раҳбари Д.И. фуқаро С.А.нинг ишончига кириб, унга АТБ «Ипотекабанк»нинг ҳудудий филиалларидан бирининг мансабдор шахсларини моддий манфаатдор қилиш орқали 1,3 млн. евро миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам беришни ваъда қилган. МЧЖ раҳбари ушбу хизмати эвазига 30 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.И. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.