Тошкент ҳайвонот боғи ўзининг 90 йиллик юбилейи тадбирлари доирасида ушбу муҳим санага бағишланган турли босма маҳсулотларни нашр этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.
Боғ маъмуриятининг хабар беришича, ҳозир ҳайвонот боғи тарихини ёритиш учун турли йиллар давомида эски ва янги ҳудудларда ишланган архив фотосуратлари ва материалларни тўплаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан, ушбу боғнинг умумий кўриниши ва ҳайвонлари тасвирланган фотосуратларга эга бўлган юртдошларимиздан ҳайвонот боғи маъмуриятига мурожаат қилиши сўралмоқда. Лозим топилган материаллар тарихий тўпламлардан, ҳайвонот боғи сайтининг фотогалереясидан жой олади.
Суратлар ipzoo@mail.ru. манзили орқали қабул қилинади. Асл нусҳада қабул қилинган суратлар олингандан сўнг, эгасига қайтарилади.





