АсосийJamiyat

Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовнинг Тошкентдаги ҳовлисида тинтув ўтказилди

'Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовнинг Тошкентдаги ҳовлисида тинтув ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Отабек Муродовнинг мол-мулки ва уйлари рўйхати шакллантирилган. Бу ҳақда «7news.uz» ишончли манбасига таяниб хабар бермоқда.

Отабек Муродовнинг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-5 даги хонадони ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралар ходимлари томонидан тинтув қилинган.

Ишончли манба Отабек Муродовнинг Тошкентда ҳовлиси борлиги ва унга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари келиб тинтув ўтказганини ҳам хабар қилди. Лекин, ҳовли борасидаги маълумотлар ҳозирча тўлиқ тасдиқланмади.

Шунингдек, Отабек Муродовнинг яқиндагина хавфсизлик идораларидан бирида иш бошлаган жияни М.А.  ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

Darakchi.uz вазиятга аниқлик киритиш мақсадида мутасаддилар билан боғланди. Бироқ, масъул орган айни пайтда бу ҳакда маълумотлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатидаги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев собиқ Бош прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Отабек Муродовдан олдин Рашиджон Қодиров, ва Ихтиёр Абдуллаев ҳам қамоққа олинган эди.

Бошқа янгиликлар