Голливудлик актерлар Леонардо Ди Каприо ва Роберт де Ниро, шунингдек режиссер Мартин Скорсезелар Хитойнинг Макао шаҳрида жойлашган City of Dreams меҳмонхона комплекси реклама ролигида суратга тушишди. Роликни суратга олиш учун 70 миллион доллар тўланди, дея хабар қилади Time.
Бир дақиқалик ролик қисқа метражли реклама фильмининг анонси ҳисобланиб, унинг қачон тайёр бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.





