АсосийSport

Алвидо “Реал Мадрид”. Торрес “Атлетико”ни кейинги босқичга олиб чиқди

Испания Кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида “Реал Мадрид” ўз майдонида ҳамшаҳарлари “Атлетико Мадрид”ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг натижани қайд этди.

Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ Фернандо Торрес ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Тезкор голдан саросимага келган “мадридликлар” 20 дақиқага келиб мувозанатни тиклашди. Серхио Рамос стандарт вазиятдан узатилган тўпни боши билан Облак дарвозаси томон аниқ йўллади, 1:1.

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси сингари бошланди. Иккинчи бўлимнинг биринчи дақиқасида яна ўша Фердандо Торрес ўз номига иккинчи голни ёзиб қўйди. 54 дақиқа Роналду яна ҳисобни тенглаштиришга эришди ва жавоб учрашуви ана шу ҳисобда якунланди.

Икки ўйин натижасига кўра “матрасчилар” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва Испания Кубоги чорак финалига йўл олишди. Чорак финалда Диего Симеоне шогирдлари “Барселона” – “Эльче” учрашуви ғолиби билан баҳс олиб боришади. Афсуски, “Реал Мадрид” мазкур турнирдаги юришини шу ерда тўхтатди.

“Реал Мадрид” – “Атлетико М” – 2:2 (биринчи учрашув 0:2)

Голлар: Рамос (20), Роналду (54) – Торрес (1, 46)

Огоҳлантиришлар: Рамос (56), Марсело (83), Карвахаль (86), Иско (90) – Р.Гарсия (28), Тиаго (49), Годин (53), Коке (84)

манба: sports.uz

    Бошқа янгиликлар