АсосийJamiyat

Сайлов муносабати билан талабалар таътили муддатида қандай ўзгариш бор?

'Сайлов муносабати билан талабалар таътили муддатида қандай ўзгариш бор?'ning rasmi

 

Талабаларда айни шу масалада жуда кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев аниқлик киритишга ҳаракат қилди

“Авваллари ҳам сайлов муносабати билан талабаларга вақтлироқ рухсат берилган вазиятлар бўлган. Ёки 2016 йилги Президентлик сайловларида талабаларга 1-5 декабрь кунлари қисқа муддатли таътил ҳам берилганди. 

Жорий йилда ушбу масала қандай ҳал бўлади?

Бу бўйича масъуллар билан боғланиб, аниқлик киритишга ҳаракат қилдим. Бугунги кунда сайлов муносабати билан талабаларга қишки таътилни муддатидан олдинроқ бериш ва ўз навбатида таътилдан вақтлироқ қайтиш масаласи кўриб чиқилаётган экан. Агар ушбу таклиф маъқулланса, талабалар сайловда ўзларининг доимий яшаш жойлари бўйича иштирок этишлари мумкин бўлади”.

Демак, ҳозирча хулоса қилишга бироз эрта, расмий ўзгартириш бўлса, биринчилардан бўлиб хабар қиламиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар