1

Шавкат Мирзиёев оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўсатиш бўйича муҳим қарорни имзолади

ЖАМИЯТ 09.11.2019, 23:17
Теглар: Президент
Шавкат Мирзиёев оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўсатиш бўйича муҳим қарорни имзолади

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясига мувофиқ:

* репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати оширилади;

*репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган бирламчи тиббий ёрдам ҳажми кенгайтирилади ва сифати оширилади;

*аёллар ва болаларга малакали, ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий инфратузилма шакллантирилади;

*ҳомиладор аёллар ва болалар учун ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий хизмат кўрсатадиган муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамланади, шунингдек, уларнинг бинолари реконструкция қилинади, мукаммал таъмирланади ва янгиларин қурилади;

*ногиронлиги бўлган болалар тиббий-ижтимоий реабилитация қилинади ва соғломлаштирилади, уларнинг жамият ҳаётида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилади;

*замонавий талабларга жавоб бера оладиган ва илғор технологияларни эгаллаган юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ҳамда болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати яхшиланади;

*соғлом фарзандларнинг туғилиши, ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари кучайтирилади, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмалари шакллантирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, 2019-2023 йилларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури  тасдиқланади.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1