АсосийJamiyat

Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди

'Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди'ning rasmi

Кеча Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди. Мамлакатимиз шимолида ҳарорат 7-10 даража пасайиб, 9-14 даража илиқ атрофида бўлди, дея хабар беради "Ўзгидромет".

Бугун антициклон бутун республика ҳудудига тарқалди. Бу совуқ ҳаво оқими таъсирида булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳарорат пасайиб, 10-13 даража илиқ атрофида бўлади.

Ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди совуқ ҳаво таъсири остида қолади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат фони кечаси 0-5 даража илиқ, 12 ноябрда айрим жойларда 1-3 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бошқа янгиликлар