АсосийDunyo

Британиялик ҳайдовчи машиналарни параллел тарзда қўйиш бўйича рекорд ўрнатди

Англиянинг Бирмингем шаҳрида автоспорт бўйича ўтказилаётган халқаро кўргазмада Буюк Британия фуқароси Алистер Моффатт машиналарни параллел тарзда (“парковка”га) қўйиш бўйича Гиннесс жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар берди xabardor.uz Daily Recordга асосланиб.

Каскадёр сифатида фаолият юритувчи Моффатт ўзининг Fiat 500 русумидаги хетчбэкини автомобилнинг узунлигидан бор-йўғи 7,5 сантиметрга катта бўлган оралиққа сиғдира олди.

Рекордни ўрнатишда кескин бурилиб киришни амалга ошириш жараёнини бошқариб туриш учун автомобилнинг мувозанатлаштириш тизими ўчирилган стандарт кўринишидан фойдаланилган.

 

    Бошқа янгиликлар