АсосийJamiyat

Андижонда спорт оёқ кийимлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Андижонда хориж технологияси асосида спорт оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда НИА “Туркистон-пресс” хабар бермоқда.

Шу муносабат билан “RubberTrustandEvaProducts” ўзбек-хитой корхонаси кроссовка, кеда ва бошқа спорт оёқ кийимларини ишлаб чиқариш учун замонавий қурилмалар ўрнатишни режалаштирган. Бу Андижон туманидаги ёшлар учун 50та иш ўрни яратиш имконини беради.

Қўшма корхона 3 йилдан буён маҳаллий хомашёдан замонавий Хитой ҳамда Тайван ускуналари ёрдамида 15 хил турдаги оёқ кийимлар ишлаб чиқармоқда. Корхона ишлаб чиқариш учун ажратган сармояси 100 минг долларни ташкил этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар