Ўзбекистонлик фитнес модель Рушана Максумова бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси ўзининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълумот берди.
“5-11 ноябр кунлари Жанубий Кореянинг Чеджудо оролида бодибилдинг ва фитнес бўйича 11-чи жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп – 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди”, – дейилади хабарда.
Рушана Максумова олтин медал ва “30 ёшдан катта ёшдаги тоифадаги фитнес-модель” тоифасида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган.