Ҳордиқ чиқариш мақсадида кино томоша қилиш энг оммабоп усул бўлиб, инсон организмидаги турли салбий ўзгаришларнинг олди шу йўл билан олинаркан. Кино кўриш мобайнида асаб тизими мўътадиллашиб, дунёқараши шакллана боради. Албатта буларнинг бари қандай фильм томоша қилишга боғлиқ, деб ёзади xabardor.uz.
Буюк Британиялик ёзувчи Ян Флеминг асари асосида суратга олинган “Жосус 007” кинокартинаси ҳам ана шундай омадли ва шу билан бирга сердаромад фильмлар сирасига киради. 1962 йилдан буён суратга олинаётган бу фильмнинг қаҳрамонини замонасининг машҳур ва истеъдодли актёрлари моҳирлик билан ижро этишган. Бугун Жеймс Бонд исмини эшитмаган одам орамизда кам топилса керак.
Бугун биз Жеймс Бонд ролини ижро этган актёрлар ҳақида сўз юритмоқчимиз. Зеро у ҳақидаги фильмлар сони 1962 йилдан то бугунга қадар 25 тани ташкил этган бўлса, жосус ролини ижро этадиган актёрнинг ўзи ҳам қайсидир маънода сирли кўринишга эга шахс бўлиши керак бўлган.
Жеймс Бонд ролини ижро этадиган қаҳрамонни танлаш мақсадида катта кастинг ўтказилинади. Бу танловда фильм продюссерлари: Броколли, Зальцман ва Флеминг иштирок этишади. Узоқ саралашдан сўнг уч кишининг номзоди сақланиб қолади. Булар: 28 ёшли Петер Энтони, модель Грегори Пек ва ёш Шон Коннери. Номзодларнинг орасидан фақат Шонгагина омад кулиб боқади ва у “Жосус 007” нинг олти фильмида суратга тушишга муваффақ бўлади. 60-йилларда шотландиялик актёр Шон Томас Коннери унчалик таниқли актёр эмасди. Бу орада «Дейли экспресс» газетаси “Бонд ролида кимни кўришни истайсиз?” деган сарлавҳада сўровнома ўтказади ва унга кўра кўпчилик овоз Ричард Бартон ва Гари Куперга насиб этади. Буларнинг орасида Шонга ўнинчи ўрин насиб этади. Лекин шунга қарамай Коннерининг кўриниши фильм продюссерларига маъқул келгач унга бош қаҳрамон роли ишониб топширилади. Асар муаллифи Флемингга унинг номзоди сира маъқул келмайди. Муаллифнинг назарича Шонда жосусларга монанд ҳеч қандай ўхшашлик йўқ бўлган. Аммо Брокколининг фикрича жосус ролини ижро этадиган актёр ўртамиёна бўлса ҳам бўлаверади, муҳими меёрига етказиб ўйнаса бўлди.
Бонд роли Коннерига оламшумул шуҳрат ва бойлик олиб келди. У 1971 йилда ўйнаган “Жосус 007: Доимий олмослар” фильми учун 1,25 миллиона АҚШ доллари миқдорида гонарар олади. 1983 йилдаги “Жосус 007: Ҳеч қачон “ҳеч қачон” дема” фильмидаги роли учун олган гонарари қанчалигини эса сир тутади.
“Жосус 007: Атиргуллар исми” фильмидаги роли учун 1986 йилда Британия киносанъати академияси Шон Коннерини йилнинг энг яхши актёри деб топади. 1987 йилда эса “Жосус 007: Қўлга тушмаслар” фильмидаги роли учун «Оскар» тақдимотида “Иккинчи пландаги энг яхши актёр” номинациясида ғолиб чиқади. 2000 йилнинг июль ойида Буюк Британия қироличаси унга рицарлик унвонини топширади.
Шон Коннери илк марта Бонд образини ижро этганда 32 ёшда бўлган, охиргисида эса 41 ёшда.
Умумий ҳисоб-китобларга кўра: Шон Томас Коннери ижро этган олтита “Жосус 007” фильмларига 31 миллион 800 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган. Бу фильмлар ўз навбатида 631 миллион 600 минг АҚШ доллари фойда келтирган. Бу кинокартиналардан Шоннинг ўзи эса 18 миллионов 310 минг АҚШ доллари миқдорида гонарар олган.
Австралиялик актёр Жорж Лэзенби Бонд ролини тасодиф туфайли қўлга киритган. 1964 йилда машиналар олди-сотдиси билан шуғулланиш мақсадида Англияга ташриф буюрган Жорж, бу ерга келгач касбини ўзгартиришга қарор қилади. Аввалига у культуризм спорт тури билан шуғулланади ва бирин-кетин реклама роликларида суратга тушади. 1968 йилда Шон Коннери билан Бонд ижодкорлари ўртасидаги шартнома ниҳоясига етгач, унинг ўрнига продюссерлар Лэзенбини танлашади. Шундай қилиб “Жосус 007: Ҳазрати Олияларининг махсус хизматларида” фильмида Жеймс Бонд ролида катта экранда Жорж Лэзенби чиқади. Энг қизиғи фильмдаги барча трюкларни Жоржнинг ўзи амалга оширади. Унинг Бонд ролининг қўлга киритиши омманинг шов-шувига сабаб бўлади. Кинотанқидчилар Жоржни шафқатсиз “талашади”. Шунга қарамай фильм суратга олинади. Бу кинокартинани машҳур кинорежжессёр, жосуслар ҳақидаги фильмларни суратга олиш бўйича устаси фаранг бўлиб кетган Питер Хант суратга олади.
Бу фильмда Жорж Лэзенби 400 минг АҚШ доллари миқдорида гонарар олади ва айтиш мумкинки, у пулларни ҳавога совуради. Машина ва яхталар сотиб олади ва ўз маблағини кўнгилхушликларга сарфлайди. Пуллар тугугач эса Лэзенби уйга — Австралияга қайтишга мажбур бўлади.
Лэзенби кетгач фильм ижодкорлари Бонд ролини ижро этиш учун машҳур актёр Роджер Мурга мурожаат этишади. Актёрга бу ролни асар муаллифининг ўзи таклиф этади. Бу пайтда Роджернинг ёши 46 да эди. У супержосус ролини иккита фильмда талқин этди. Биринчиси 1973 йилда суратга олинган “Жосус 007: Яша ёки бошқаларга ўлишга имкон бер” ва 1985 йилда суратга олинган “Жосус 007: Қотилликнинг юзи” фильмларида суратга тушади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Мур Бонд ролини ижро этишда бошқаларга қараганда ўзгача йўлни танлайди. У Бондни ҳазилкаш ва жайдари инсон қиёфасида очиб беради.
Роджер Мур Бонд ролини ижро этган энг кекса алтёр ҳисобланади. 1985 йилда суратга олинган “Жосус 007: Қотилликнинг юзи” фильмида рол ўйнаганда 57 ёшда бўлган. У ижро этган икки фильмга жами 153 миллиона 500 минг АҚШ доллари сарфланади. Кинокартиналар келтирган даромад эса 1 миллиард 190 миллион 300 минг АҚШ долларини ташкил этади. Шундан Мурнинг гонарари 24 миллион 385 минг АҚШ долларига тенг.
Қорасоч, қадди-қомати келишган, доимо кулиб турувчи мовий кўзли Тимоти Далтон гўёки Бонд роли учун туғилгандек эди. У ўз даврининг билимдон актёрлари сирасига кирган. Ўз крьерасини Қироллик театридан бошлаган Тимоти Буюк Британия киоусталари томонидан суратга олинган бир қатор фильмларда суратга тушади.
Ана шундай кунлардан бирида у Ричард Бартон билан танишиб қолади ва ундан супержосус ролини ижро этиш таклифини олади. Сўзсизки Далтон бу таклифга рози бўлади. Шундай қилиб 1987 йилда, у Бонд ролини ижро этган биринчи фильм суратга олинади. Кинокартинанинг номи “Жосус 007: Кўздаги чақинлар” деб номланади. Иккинчи фильм “Жосус 007: Қотиллик учун рухсатнома” эса 1989 йилда суратга олинади. 1991 йилда у ижросидаги учинчи фильмни суратга олиш режалаштирилади. Унга “Жосус 007: Хонимнинг шахсий мулки” деб ном қўйишади. Аммо фильм продюссерлари ўртасида низо чиқиб иш судга бориб тақлгач, фильмни суратга олиш жараёни вақтинчалик тўхтатиб қўйилади. Тимоти бу маш-машаларни тугашини ва қайтиб Бонд ролини ижро этишни уч йил кутади. Аммо ҳеч қандай янгилик бўлмагач 1994 йилда “Скарлетт” сериалида бош қаҳрамон ролини ўйнаш ҳақидаги таклифни қабул қилади.
У биринчи Бонд ролини ижро этганда 41 ёшда, иккинчисида эса 43 ёшда бўлган.
У иштирок этган икки фильмнинг умумий бюджети 70 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Фильмлар келтирган даромад эса 347 миллион 400 минг АҚШ долларига тенг. Тимоти эса 8 миллион АҚШ доллари миқдорида гонарарга эга бўлган.
Пирс Броснан Жеймс Бонд ролини тўртта кинокартинада ижро этган. Булар: 1995 йилда суратга олинган “Жосус 007: Тилла кўз”, 1997 йилда суратга олинган “Жосус 007: Эртага ҳеч ким ўлмайди”, 1999 йилда тасвирга туширилган “Жосус 007: бутун олам камлик қилади” ва 2002 йилда ишланган “Жосус 007: Ҳалок бўл, фақат ҳозир эмас” кинокартиналаридир. Ирландиялик бу актёр айнан ана шу роллари туфайли дунёнинг кўзга кўринган актёрлари сафига кирди.
У илк маротаба Бонд ролини ўйнаганда 42 ёшда эди. 49 ёшида эса жосус ролини ижро этган.
У иштирок этган жами фильмларга сарфланган маблағнинг умумий бюджети 467 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Фильмлар жамлаган маблағ эса 1 миллиард 546 миллион АҚШ долларига тенг. Пирс Броснан юқоридаги фильмларга суратга тушгани учун 41 миллион 100 минг АҚШ доллари миқдорида гонарар олган.
Кўп бора танқидларга учраган ва мутлақо жосус ролига мос тушмайди деб ҳисобланган актёр Даниел Крейг шу пайтгача Бонд ҳақида суратга олинган учта фильмда бош қаҳрамон ролини ижро этишга муваффақ бўлди. Булар: “Жосус 007: “Рояль” козиноси”, “Жосус 007: Квант ғамхўрлиги” ва “Жосус 007: “Скайфолл” координаталари” кинокартиналаридир.
У ижро этган фильмлар жосус Жеймс Бонд ҳақида суратга олинган барча фильмларнинг энг кассабопи ҳисобланади. Бундан ташқари Крейг жосус роллари учун бир қанча мукофотларни қўлга киритган.
2007 йилда «Saturn Award» тақдимотида “Жосус 007: “Рояль” козиноси” да ижро этган роли учун “Энг яхши актёр” мукофоти, айнан шу йили «BAFTA Film Award» кинотақдимотида “Энг яхши бош рол учун” мукофоти ва 2009 йилда «Golden Camera» маросимида “Энг яхши халқаро актёр” мкофотлари билан тақдирланган.
Даниел Крейг суратга тушган Бонд ҳақидаги барча фильмларнинг умумий бюджети 500 миллион АҚШ долларини ташкил этса, бу фильмлар келтирган даромад эса 2 миллиард 88 миллион АҚШ долларига тенг. Актёрнинг ўзи 30 миллион 400 минг АҚШ доллари ҳисобида гонарар олган.