АсосийJamiyat

ФВВ Қуйичирчиқда газ чақнаб портлашининг тахминий сабабларини маълум қилди

'ФВВ Қуйичирчиқда газ чақнаб портлашининг тахминий сабабларини маълум қилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйда чақнаш содир бўлган эди. Бунинг оқибатида, 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан-жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Мазкур вазият юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, воқеанинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилди ва таҳминий хулоса тақдим этилди. Унга кўра, газ қувурининг носозлиги туфайли, табиий газ ер ости орқали сизиб чиқиб, хонадонга тортилган канализация тизими орқали хоналар ичига тўпланган.

Содир бўлган чақнаш оқибатида эса уйнинг дераза ромлари, эшиклари, ётоқхонанинг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари қулаб тушган.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар