1

Корея Эксимбанки билан 74 миллион долларга тенг лойиҳа имзоланди

ИҚТИСОДИЁТ 13.11.2019, 09:17
Теглар: Эксимбанк Корея, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Корея Эксимбанки билан 74 миллион долларга тенг лойиҳа имзоланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанки молиявий операциялар бўйича директори Ч. Юн-су бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ишбилармон доираларининг икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиши юқори эканлиги, хусусан, Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича бир қатор регионал тиббиёт муассасаларини умумий қиймати 74 миллион долларга тенг тиббий ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида Протокол имзоланди.

Лойиҳанинг асосий мақсади, республика соғлиқни сақлаш тизимининг хизмат сифатини ошириш мақсадида, вилоятларда, асосан чекка ва қишлоқ жойлардаги 150 дан ортиқ тиббиёт муассасаларини, замонавий юқори технологик ускуналар, ёрдамчи тиббий материаллар ва воситалар билан таъминлаш орқали модернизация қилишдан иборат.

Учрашув якунида, эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича кейинги амалий ишлар ҳам муҳокама қилинди.

 

Шарҳлар

Бош вазир ўринбосари Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан икки томонлама муносабатларнинг ҳамкорлик масалалари муҳокама қилди

21.01.2022, 00:46

20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Бекарни қабул...
1 – 4 сентябрь кунлари Тошкентда ИТБ Бошқарувчилар Кенгашининг Йиллик анжумани бўлиб ўтади

31.08.2021, 10:31

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан...
Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш Штабига 16 та соҳадаги 14643 та мурожаат келиб тушган

11.08.2021, 18:02

Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича ташкил этилган Штабга келиб тушган муражаатларнинг 78 фоиздан ортиғи ҳал этилган. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо...
Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ИТБ Президенти этиб сайланди

22.07.2021, 12:20

Жорий йилнинг 20 июль куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1