1

Интернетда шов-шув бўлган “01 001 vip” давлат рақамининг “эгаси” аниқланди (видео)

ЖАМИЯТ 13.11.2019, 12:25
Теглар: “01 001 vip” давлат рақами
Интернетда шов-шув бўлган “01 001 vip” давлат рақамининг “эгаси” аниқланди (видео)

Маълумки, бир муддат аввал, ижтимоий тармоқларда “01 001 vip” давлат рақами ҳақида видео кенг тарқалган эди ва мазкур тасвир юзасидан ИИВ ЙҲХББ изоҳ берганди.

Бугун Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ана шу сохта рақамни ясаган шахс қисқа вақт ичида аниқланди. Суҳбат давомида “01 001 vip” давлат рақамини маълум пул эвазига ясаб берадиган шахс ушбу ҳаракати қонунга зид эканлигини билмаслигини айтган.  Бу ҳақда "Замон" дастурида айтилди.

Аниқланишича, ушбу рақамларга қизиққан мижозлардан интернет орқали буюртмалар ҳам кела бошалаган. Улардан бири “01 707” давлат рақами учун буюртма беради ва хизмат кўрсатувчи ундан бунинг учун 150 АҚШ доллар талаб қилган. Ушбу пулни олаётган пайтда эса “рақам устаси” қўлга тушган.

Маълум бўлишича мазкур фуқаро 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Акмал Машарипов бўлиб чиқди. Унинг айтишича, бу рақамлар Москвадан олиб келинган ва шундан кейин ижтимоий тармоқлар орқали қизиқиш кучайиб кетган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1