АсосийJamiyat

Фарғонада 800 АҚШ долларлик ҳамшираликка ишга олиш ставкаси фош этилди

'Фарғонада 800 АҚШ долларлик ҳамшираликка ишга олиш ставкаси фош этилди'ning rasmi

Фарғона шаҳрида ҳамшираликка ишга киритишни ваъда қилиб ноқонуний пул талаб қилаётган ходим ушланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси врач-лаборанти Ш.Р. фуқаро С.Б.ни ушбу шифохонага ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини талаб қилиб олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар