1

32 ёшли тайванлик 3 кун компьютер қаршисида ўтириб, вафот этди

ДУНЁ 18.01.2015, 13:25
32 ёшли тайванлик 3 кун компьютер қаршисида ўтириб, вафот этди

Тайванда геймер уч кун давомида компьютер қаршисида ўтириб, вафот этди, дея хабар бермоқда daryo.uz RTга асосланиб.

Тайвандаги интернет-клублардан бирида администратор уч кун давомида ўйин ўйнаб ўтирган 32 ёшли геймерга яқинлашганида у креслода ҳаракатсиз ўтирарди. Бундай ҳолат авваллари ҳам содир бўлган, танаффус пайтларида у кўпинча компьютер қаршисида мудраб қоларди. Бироқ бу сафар у ўлик ҳолда топилди.

Шифокорлар ўйинчининг ҳаддан ташқари совқотиш ва зўриқишдан келиб чиққан юрак тўхташи натижасида вафот этганини аниқлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1