АсосийJamiyat

Сенат қаршилик 5 йигит томонидан хўрланган аёл ишини назоратга олди

'Сенат қаршилик 5 йигит томонидан хўрланган аёл ишини назоратга олди'ning rasmi

 

Хабарингиз бор, сал аввал, Қашқадарёда 5 йигит 26 ёшли аёлни зўрлагани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда воқеа жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Фикрлар эса турлича. Бу бўйича Олий Мажлис Сенати ҳолатни ўз назоратига олганини маълум қилди:

“ ...Кўнгилсиз воқеага учраган бу аёлнинг тунда кўчада юргани ёки ахлоқий юриш-туриши мазкур мудҳиш жиноят содир этилишига асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бу ҳолатни фақат ана шу омил билан боғлаш нотўғри эканлигини таъкидлайди. Унутмаслигимиз лозим, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида ҳар бир фуқаро хоҳ тун, хоҳ кундуз бўлсин, кўчада юриши тақиқланмаган, шунингдек ҳеч ким бировнинг ахлоқсизлигини рўкач қилиб, уни ўзбошимча жазолашга ҳаққи йўқ.

Бундан ташқари, маълум бўлишича, бу аёл ўз оиласини боқиш истагида умумий овқатланиш жойларидан бирида официант бўлиб ишлаган ва уйига қайтаётган вақтда айрим нияти бузуқ шахслар томонидан таҳқирланган.

Шунинг учун масалага бундай тор маънода ёндашиш юртимизда тунда юриш зўравонлик қурбони бўлишга сабаб бўлади деган мутлақо нотўғри қарашларнинг шаклланишига, натижада мамлакатимизда ўрнатилган қонун устуворлиги ҳақида янглиш фикр пайдо бўлишига олиб келади.

Хулоса битта – шахснинг эркинлигига тажовуз қилинган ва жиноят содир этган шахслар қонун олдида жавоб бериши муқаррар.

Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ушбу жиноят иши юзасидан мутасадди идоралар томонидан зарур чоралар кўрилишини кузатиб боради".

Ҳолбуки воқеага нисбатан назорат кучайтирилган экан, кўрилган чораларни, албатта, ҳали маълум қиламиз,

Бошқа янгиликлар