АсосийJamiyat

Тошкентдаги «Бек Барака» бозори яқинидаги пластмасса цехида ёнғин юз берди

2015 йил 18 январь куни Тошкентдаги «Бек Барака» бозори яқинида жойлашган пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда daryo.uz «Uz24.uz»га асосланиб.

«Ёнғин Тошкент вақти билан соат 12:58 да бошланди, 13:24 да эса воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар оловни ўчирди. Ёнғинни ўчиришда 10 та ўт ўчириш машинаси қатнашди», − дейилади Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси навбатчи қисми томонидан «Uz24.uz»га берилган хабарда.

Foto: Facebook / Potrebitel.uz

Фото: Facebook / «Potrebitel.uz»

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин элктр симларидаги қисқа туташувдан келиб чиққан. Ёнғин натижасида 80 квадрат метр жой ёниб кетган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар