1

Марказий банк: Банклар мижознинг пластик картаси блокланиши тўғрисида хабарнома юбориши шарт

ЖАМИЯТ 15.11.2019, 14:52
Теглар: Марказий банк, пластик карта
Марказий банк: Банклар мижознинг пластик картаси блокланиши тўғрисида хабарнома юбориши шарт

Фуқаролар томонидан уларнинг банк карталари банклар томонидан блокланганлиги бўйича (қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ)билдирилган эътирозлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади.

Банклар томонидан фуқароларга уларнинг банк карталари бўйича ҳисобварақлари блокланганлиги ёки хатланганлиги ёхуд ушбу ҳисобварақлар орқали амалиётлар ўтказилиши тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаслиги, мижозларга депозит хизматлари кўрсатишдаги инсофсиз банк амалиётларининг элементи ҳисобланади.   

Марказий банк нуқтаи назарига кўра, ҳар бир омонатчи (банк картаси эгаси) банк томонидан депозит хизматларини кўрсатиш шартлари ўзгарганлиги, шу жумладан депозит ҳисобварағи блокланганлиги ёки хатланганлиги сабабли  банк унга ўз вақтида хабарнома етказишини умид қилишга ҳақлидир. Банк эса ўз навбатида, мижозлар билан ўзаро муносабатларни этик хулқ-атвор нормаларга амал қилган ҳолда олиб бориши ҳамда уларнинг ҳисобварақлари билан боғлиқ амаллар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишлари лозим.     

Шунга кўра, жорий йилнинг 26 октябрь куни Марказий банк Бошқаруви томонидан қонун ҳужжатига киритиладиган ўзгартиришлар тасдиқланди. Унга кўра, банк томонидан мижознинг банк ҳисобварағи ва (ёки) банк омонати, шу жумладан, банк карталари бўйича (банк карталаридан фойдаланаётган пайтда “PIN-код”ни нотўғри терилиши оқибатида блокировкага тушган ҳолатлар бундан мустасно) амалиётлар тўхтатиб қўйилганда, амалиёт тўхтатилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ ёки омонат эгасига унинг ҳисобварағига хизмат кўрсатиш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан хабарнома юбориши шарт. 

Ҳозирги пайтда мазкур ўзгартиришлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига йўлланган.

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
⚡️1000 сўмлик қоғоз пуллар энди муомаладан чиқариладими? Марказий банк ойдинлик киритди

22.12.2022, 10:40

26 декабрдан Ўзбекистонда 1000 сўмлик танга пуллар муомалага чиқарилмоқда. Танга пуллар муомалага киритилса, ушбу қийматдаги қоғоз пуллар истеъмолдан чиқадими? Марказий банкнинг маълум қилишича, муомалага чиқарилаётган 1000...
Марказий банк асосий ставкани 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

08.09.2022, 11:59

Айни пайтда Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда МБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор...
2022 йилнинг 6 ойида аҳоли томонидан 64,3 трлн. сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинди — Марказий банк

19.07.2022, 13:34

Марказий банк 2022 йил январь-июнь ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" эълон қилди.Маълум қилинишича, 2022 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1