АсосийJamiyat

Йўловчилар "Олой бозори" бекатида автобусларнинг узоқ туриб қолишидан яна шикоят қилмоқда

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳи иштирокчиларидан бири Тошкент шаҳар жамоат транспорти ҳайдовчиларининг бекатларда узоқ туриб қолишидан шикоят қилган, деб ёзади uz24.uz нашри.

Иштирокчининг сўзларига кўра, бундай ҳолат айниқса, пойтахтдаги “Олой деҳқон бозори" бекатида содир бўлмоқда. Бу ерда ҳайдовчилар автобусни 10-20 дақиқагача ушлаб турмоқда. Йўловчиларнинг илтимоси ва нолишларига эса эътибор қаратишмаяпти.

Бундан аввал “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси шаҳар транспортининг ҳаракатланиш графигига мувофиқ, барча автобусларга бекатларда (хусусан, “Олой бозори", “Чорсу бозори" ва бошқа) 40 сониядан 1 дақиқагача тўхтаб туришга рухсат берилгани, сўнгги бекатларда эса 2 дақиқадан 5 дақиқагача тўхташ мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди. Бироқ шунга қарамай, баъзи жамоат транспорти ҳайдовчилари ўрнатилган тартиб-қоидани ҳамон бузишмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” бу каби қоидабузарликлар ҳақида 1062 ишонч телефонларига хабар беришларини сўрайди.

    Бошқа янгиликлар