1

Тайван аэропорти ҳудудида отишма юз берди

ДУНЁ 19.01.2015, 16:42
Тайван аэропорти ҳудудида отишма юз берди

Тайван оролидаги Тайжун шаҳри аэропортида полиция ходимидан тортиб олинган қурол орқали номаълум мақсадли безори полиция ва ҳудуддаги бошқа кишиларга ўт очди. Kun.uz нашри берган маълумотларга кўра, бу отишма натижасида полиция ходимларидан бири ҳамда ўткинчи йўловчи жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган. Ўт очувчи эса, хавфсизлик нуқтаи назаридан отиб ўлдирилган.

Хабар қилинишича, бу безори мопедига миниб, аэропорт ҳудудига тақиқланган ҳолатда бостириб кирган. Қўриқчи кучлар уни тўхтатишга уринганида, улардан бирининг хизмат қуролини тортиб олиб, қурол магазинидаги барча 12 ўқни дуч келган одамга қарата отиб тугатган. Сўнг, қарши ҳужумга ўтган полициячилар уни ўтиб ўлдиришган.

Жароҳатланганлар шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи яхшилангани айтилмоқда. Бу ҳодисага нима сабаб бўлгани эса, ойдинлашмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1