АсосийJamiyat

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган «Қорачиғимсан, Ватан!» деб номланган концерт намойиш қилинди

«Истиқлол» санъат саройида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб «Қорачиғимсан, Ватан!» деб номланган концерт намойиш қилинди, дея хабар қилмоқда ЎзА.
Ватанимизнинг кундан-кун чирой очиб, халқаро миқёсда обрў-эътибори юксалиб бораётгани, турли соҳаларда улкан марраларга эришилаётгани, халқимизнинг турмуш даражаси ва ҳаётга бўлган қараши ўзгараётгани – барча-барчаси, аввало, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, осмонимиз мусаффолигидандир.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўз бурчини ўташ чоғида қурбон бўлган ички ишлар органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда божхона тизими ходимларининг оила аъзолари, ногирон фахрийлар иштирок этди.
Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг кафолати бўлган миллий армиямизни шакллантириш, жумладан, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий-маиший, яшаш ва хизматни ўташ шароитларини яхшилаш юзасидан алоҳида аҳамиятга молик ишлар қилинаётгани, ўз ҳаётини ушбу шарафли касбга бағишлаган ҳарбий хизматчиларнинг муаммолари эътиборсиз қолмаслиги ва оиласининг тинчлиги ҳамда фаровонлиги ишончли равишда кафолатлангани таъкидланди.
Мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муддатли ҳарбий хизмат ўташ шароитларини яхшилаш, ҳарбий хизматчиларга имтиёзлар яратиш, ногирон ҳарбийлар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, хизмат давомида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзоларига меҳр-мурувват кўрсатиш бу жараёнда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган Ватан ҳимоячиларининг оила аъзолари, ногирон фахрийларга эсдалик совғалари топширилди. 

    Бошқа янгиликлар