1

Австралия Ўзбекистонга тушишни истаганди, Жанубий Корея бўлса ЖЧ-2014 саралашини эслади

СПОРТ 20.01.2015, 09:32
Австралия Ўзбекистонга тушишни истаганди, Жанубий Корея бўлса ЖЧ-2014 саралашини эслади

Австралия оммавий ахборот воситаларида Осиё кубоги-2015 мусобақасининг гуруҳ босқич ўйинлари батафсил муҳокама қилинмоқда.

Секин-аста гуруҳдаги етакчи жамоалар бирма-бир тилга олинаяпти. Маҳаллий футбол мутахассислари ва журналистлари айни пайтда Австралия термасини танқид остига олишган. Бунга сабаб - 3-турдаги мағлубият.
Энди бор эътиборни чорак финалга қаратиш кераклиги айтилмоқда. Гап шундаки, плей-офф босқичида Австралия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйнашни истаган экан. Улар Ўзбекистонни нисбатан осонроқ рақиб қаторига қўшишган. Хитойни эса, жудаям кучли терма сифатида баҳолашмоқда ва уларга қарши бўладиган ўйиндан хавфсирашмоқда.
Маҳаллий FOX Sport телеканали "В" гуруҳи ҳақида маълуотлар берар экан, иккинчи ўринни қайд этган Ўзбекистон термасига бағишлаб махсус видеороликни ҳам ҳавола этди. Унда Қосимовнинг Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан ва кейинги фикрлари баён қилинди. Австралия термаси Ўзбекистонга қарши ўйнаш нисбатан енгил кечиши мумкин эди, деган ғояни илгари сурмоқда. Улар Хитойга рўбарў келганликларидан хавотирга тушишган.
Энди, Жанубий Корея лагерига нигоҳ солиб кўрсак. Чорак финалдаги рақибимиз эртага Мельбурндаги "Lakeside Stadium" ўйингоҳида машғулотларни олиб боради. Терма жамоа албатта, ярим финалга чиқиш вазифасини олган. Жанубий кореялик журналистларнинг таъкидлашларича, терма жамоа мураббийлар штаби Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2014 саралашидаги ўйинларни эслашган.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяда алами борлиги ҳам айтиб ўтилган. Маълум маънода корейслар Ўзбекистондан бироз ҳадиксираб туришганини ҳам билдик. Балки бу ўйин олдидан ўзига хос тактика бўлиши ҳам мумкин, аммо Жанубий Корея термаси жуда кучли рақибга дуч келдик, қабилида тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларни эртага "SS Anderson Oval" стадионида олиб боради. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1