АсосийJamiyat

Токи байроқ бор экан — миллат бор, давлат бор!

'Токи байроқ бор экан — миллат бор, давлат бор!'ning rasmi

Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

“Давлат байроғи - фахрим, ғурурим” мавзусида ўтказилган тадбирда Маънавият ва маърифат маркази,  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари, Институт профессор-ўқитувчилари ва Олий курс тингловчилари иштирок этди.

Иштирокчиларга “Давлат байроғи - фахрим, ғурурим” мавзусидаги бир қатор шеърлар ҳамда Давлатимиз байроғи қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди.

— Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни мардона ўташ учун байроғимизни ўпиб қасамёд қилаётган ҳарбийларимизнинг қалбидаги оловни, кўзларидаги жўмардликни кўриб, фахрланамиз. Ана шундай лаҳзаларда ҳеч муболағасиз Ватанимиз байроғини кўзимизга тўтиё қилгимиз келади. Бу фахрланиш аслида юртга бўлган чексиз меҳр ва садоқатнинг ёрқин кўринишидир дейди — полковник Абдуазим Ахмадходжаев — Токи байроқ бор экан — миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. 

Тадбир сўнгида Институтнинг “Маънавият ва маърифат” маркази бошлиғи подполковник Савриддин Нажмиев ижросидаги жонажон Ватанимиз ва байроғимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Ёнғин хавфсизлиги институти матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар