АсосийJamiyat

Бугун пойтахт ва икки вилоятда электр энергияси ўчади

'Бугун пойтахт ва икки вилоятда электр энергияси ўчади'ning rasmi

 

Бугун, 19 ноябрь куни мамлакатнинг турли ҳудудларида электр энергиясида узулишлар кузатилади. 

Унга кўра, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш йиллик режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида вилоятнинг қуйидаги ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади:

•    Наманган шаҳридаги 110/6 кВли “Ойдинкўл” ва 110/10 кВли “Оромгоҳ” нимстанцияларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориши  натижасида соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Наманган шаҳрининг “Соҳибкор”, “Гулпора”, “Янги қурилиш”, “Илғор”, “Амир Темур”, “Оромгоҳ”, “Тинчлик”, “Меҳнатобод”, “Ёшлик” ва “Мустақилликнинг беш йиллиги” МФЙлар ҳудудлари;

•    Поп туманидаги 35/10 кВли “Чиғаноқ” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар  Поп туманининг “Юксалиш” ва  “Чиғаноқ” МФЙлар ҳудудлари.

“Навоий ҲЭТК” АЖ томонидан  вилоятдаги Л-Лангар-35 кВли ҳаво электр узатиш тармоғининг режали таъмирланиши сабабли Хатирчи туманидаги “Олтинсой”, “Оқтепа”, “Ангидон”, “Сангижуман”, “Майдон”, “Қўрғонтепа”, “Бахшижар” ҳамда “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача  электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлади.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманига қарашли 10 кВли ТП 1799-сонли трансформатор пунктининг 2-секциясида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида 20-мавзе “Дийдор” маҳалла 1, 2, 3, 4 ва 5-тор “Ҳакимхон” ҳамда “Сўгалли ота” кўчаларидаги 234, 237, 244, 254, 257, 258 ва 284-сонли аҳоли хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади. 

Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўралади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар