Украина Тошкентда имзоланган МДҲ доирасидаги яна бир шартномадан чиқди

ДУНЁ 19.11.2019, 10:01
Теглар: МДҲ, Украина, шартнома
Украина Тошкентда имзоланган  МДҲ доирасидаги яна бир шартномадан чиқди

 

Украина МДҲ иқтисодий ташкилотлари ўртасидаги ҳисоб-китобларни яхшилаш тўғрисидаги келишувдан чиқди. Тегишли фармонни 18 ноябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский имзолаган. Бу ҳақда regnum.ru'га таяниб хабар берилган.

«Украина Конституциясининг 106-моддасига биноан, мен 1992 йил 15 майда Тошкентда қабул қилинган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг ишбилармонлик ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшироқ таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги битимдан воз кечишга қарор қиламан», – деди Президент матбуот хизмати ҳужжат матнидан иқтибос келтирган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, Украина МДҲ доирасидаги бир қатор келишувлардан, шу жумладан давлатлараро иқтисодий маълумот алмашиш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳамкорлик, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни стандартлаштириш тўғрисидаги келишувдан ва бошқалардан чиқиб кетди.

Шу билан бир қаторда, Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳам «Россия билан ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш» бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Тегишли буйруқ мамлакатнинг аввалги президенти Петро Порошенко томонидан берилган.

Шарҳлар

Украинада 11 ёшли қиз қўлида планшет портлаб кетиши оқибатида вафот этди

11.08.2023, 19:41

Харков вилоятининг Павловка қишлоғида 11 ёшли қиз қўлида ушлаб турган планшет портлаши оқибатида ҳалок бўлди.Бу ҳақда Харков вилояти полициясининг Телеграм-каналига асосланиб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.Полиция маълумотларига...
Ҳеч қачон ўз касби бўйича ишламаган, "КВН"чи, қизиқчи ва актёрликдан Украина президентлигигача... Зеленский ҳақида нималар маълум?

25.01.2023, 10:46

Украина Президенти ва Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Владимир Александрович Зеленский 1978 йил 25 январь куни Украинанинг Днепропетровск вилояти, Кривой Рог шаҳрида дунёга келган. Бугун...
Европа Иттифоқи Украинага яна 500 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратади

24.01.2023, 09:34

Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши Украинага Европа тинчлик жамғармаси орқали умумий қиймати 500 миллион евро бўлган еттинчи ҳарбий ёрдам траншини беришга келишиб олди....
Украина НАТОнинг хусусий ҳарбий компаниясига айланди — Россиянинг БМТдаги доимий вакили

14.01.2023, 12:02

Украина НАТОнинг хусусий ҳарбий компаниясига айланди, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя. Бу ҳақда "Спутник" хабар бермоқда. Хавфсизлик кенгаши йиғилишида у Украина халқи ўзгаларнинг топшириқлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1