1

Лола Юлдашева "Провокацияларга фақат ягона шарҳ беришим мумкин..."

ШОУ-БИЗНЕС 19.11.2019, 12:05
Лола Юлдашева "Провокацияларга фақат ягона шарҳ беришим мумкин..."

Сал аввалроқ хонанда Лола Йўлдошеванинг янги клипи ҳақида сўз юритган эдик...

Куни кеча хонанда  инстаграм тармоғида янги видео клипи ҳақида жамоатчиликнинг муносабати юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен ижодкорман. Мен санъат билан шуғулланаман, санъат эса ҳаётнинг кўзгуси. Мен ўз ижодимда турли мавзуларни кўтараман: ижтимоий, ҳаётий, баъзан кундалик турмуш, ва буни ростгўйлик билан бажаришга ҳаракат қиламан.

Биз ўзгаришлар даврида яшаяпмиз, одамлар ниҳоят эркин нафас олиб, 5 йил олдин ҳатто ўйлашга қўрқишган мавзулар бўйича ўз фикрларини очиқчасига ифода эта оладилар.

Бу сафар биз сатирик видео тайёрладик, унда ҳазил ва шаъма билан ижоддаги чекловлар ва бюрократия мавзусига тўхталдик.

“Мен санъат одамиман ва шунинг учун бундай провокацияларга фақат ягона шарҳ беришим мумкин: "Мен Ўзбекистон фуқаросиман, ўз ватанимни севаман, унинг одамларини яхши кўраман ва қилган барча ҳаракатларим менинг севгим ва унинг келажагига бефарқ эмасликнинг ифодасидир!", - деб ёзган хонанда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1