АсосийDunyo

Ҳиндистонлик эркак бир тонна тупроқ еди

'Ҳиндистонлик эркак бир тонна тупроқ еди'ning rasmi

Ҳиндистон фуқароси 20 йил давомида ҳар куни тупроқ истеъмол қилган ва бундан ҳеч қандай зарар кўрмаган. Унинг ноодатий диетаси ҳақида Newsflare хабар берган.

Ҳиндистонлик Нукала Котешвара Рао мамлакатнинг Андхра-Прадеш штатида истиқомат қилади. У 28 ёшидан тупроқ ейишни бошлаган.

Бугунги кунга келиб эркак кунига бир килограмм атрофида тупроқ истеъмол қилади. Баъзида кун давомида бошқа овқатлардан воз кечиб фақат тупроқ ейиш билан чекланади.

Нукала Котешвара Рао ушбу диетани 20 йилдан бери амалга ошириб келади ва ўтган вақт давомида унинг соғлиғида салбий ўзгаришлар кузатилмаган.

Тупроқ ейиш фанда геофагия деб аталади ва дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари Габон, Камерун, Акваториал Гвинея ва Индонезиядаги фуқароларда кўп учрайди.

 

    Бошқа янгиликлар