АсосийJamiyat

Юнусободдаги омборхонада содир бўлган ёнғин бартараф этилди

'Юнусободдаги омборхонада содир бўлган ёнғин бартараф этилди'ning rasmi

19 ноябрь куни соат 11:09да, Юнусобод тумани, И.Ахмад кўчаси, 14-уйда жойлашган, «Smart Stroy Building» ва «Teplo Luks Biznes» МЧЖларга қарашли омборхона 200 кв.м. майдонида ёнган.

Ёнғиндан 1500 кв.м. майдонидаги қурилмалар сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 11:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:49да қуршаб олиниб, соат 12:01да ўчирилган. 

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин жойига 6 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Бошқа янгиликлар