Бир муддат аввал, Москва метросида Украина президенти Владимир Зеленскийга жудаям ўхшаб кетадиган кишининг ўзбекистонлик бўлиб чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.
Владимир Зеленскийнинг қиёфадоши асли ўзбекистонлик Умиджон Усабоев Россияда комедия жанрида суратга олинадиган фильмда Украина президенти образини гавдалантиради, дея хабар бермоқда Mash.
Умиджон Усабоевнинг суратлари ёзда ижтимоий тармоқларда тарқалгач, октябрь ойида россиялик журналистлар Умидни топган. Шундан сўнг у асли ўзбекистонлик бўлиб, Москвада оиласи билан яшаши ва машиналарни бўяш билан шуғулланиши маълум бўлди.
Умид Исабоевнинг айтишича, бир неча Россия телеканалларида чиққанидан сўнг унинг ҳаёти ўзгариб кетган.
«Биринчи интервьюдан сўнг кўп нарса ўзгарди. Кўчада одамлар мен билан суратга тушишни сўрай бошлади. "Сиз билан селфи тушсам майлими?" деб сўрашади. Таниқли продюсер бош рол учун шартнома таклиф қиляпти», — дейди Умид.
Исабоев Россиянинг Украина ҳақидаги тўрт қисмли фильмида суратга тушади. Умид сценарийни ўқиб чиққан ва Зеленский образини гавдалантиришга рози бўлган.
Эслатиб этамиз, ҳамюртимиз, сал аввал, чортоқликларга алоҳида салом йўллаган эди.