Тошкентда ўзгача кўринишдаги “Ғалаба боғи”и барпо этилади (фото)

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 09:51
Теглар: Тошкент, Ғалаба боғи
Тошкентда ўзгача кўринишдаги “Ғалаба боғи”и барпо этилади (фото)

 

Беларусь Республикаси Иккинчи жаҳон уруши давлат музейи ходимлари Тошкентга ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар учун Қуролли Кучлар давлат музейида семинар учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув Олмазор туманидаги генерал Собир Раҳимов ҳайкали ўрнатилган хиёбонда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб бошланган “Ғалаба боғи”ни барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашиш мақсадида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 июнь куни мазкур ҳудудда бўлиб, “Ғалаба боғи” қурилиши бўйича топшириқлар берган эди. Ушбу топшириқ асосида боғ концепцияси ишлаб чиқилган.

Таъкидлаш керакки, боғ ҳудуди “Шон-шараф” музейи ҳам бунёд этилмоқда. У ердан Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотлар (видео, газета, суратлар ва ҳ.к) ўрин олади.

– “Ғалаба боғи” концепциясини яратиш вақтида бир қатор хориж давлатларининг шу турдаги боғлари, сквер ва комплексларининг лойиҳалари ўрганиб чиқилди. Ишончимиз комилки, боғ нафақат ҳамюртларимиз, балки туристлар учун ҳам диққатга сазовор масканга айланади, – дейди Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов.

Қурилиш вазирлиги ходими Гулшоира Магаметованинг таъкидлашича, боғнинг турли бурчаклари миллий анъаналаримизга мос айвонлар ҳамда интерактив маълумотлар улашувчи замонавий электрон қурилмалар билан жиҳозланади. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ғалабага эришган 35 давлатнинг байроқ, герб ва хариталаридан иборат махсус майдончалар ҳам барпо этилади.

Шарҳлар

Тошкентда блогер 15 ёшли боланинг ўлими сабаб ички ишлар вазири истеъфосини сўраб, пикет уюштирди

24.11.2022, 12:57

Фарғонадаги ИИБ муассасасида15 ёшли вояга етмаган шахснинг жасади чиққани ҳодисаси сабаб Тошкентда блогер ички ишлар вазири истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирди.Маълум қилинишича, блогер ва публицист...
Тошкентга чеклов киритилади: тунда марказий кўчаларанинг ёритиш чироқлари ўчирилади

17.11.2022, 11:00

Бугун, 16 ноябрдан бошлаб Тошкентда кўча ёритиш тармоқлари вақтинчалик тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказилди. Бу ҳақда "Тошшаҳарнур" давлат унитар корхонаси хабар қилди."Ҳозирги кунда ҳукумат электр...
Тошкентдан Урганчга амалга ошириладиган рейс вақти ўзгарди

12.10.2022, 11:26

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати 2022 йил 12 октябрь куни режалаштирилган HY-057/058 Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишидаги қатнови вақтида ўзгариш бўлгани ҳақида хабар қилди.Унга...
Тошкентда ШҲТнинг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми бошланди

06.09.2022, 11:56

Бугун, 6 сентябрь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири Ойбек Шукуров. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти...
Об-ҳаво: Тошкент
+4.97° tumanli
Валюта курси
11230.39
USD 7.78
11700.94
EUR 113.6
186.04
RUB 0.65
1